Бахтиёр Саидов Чехия Республикаси ташқи ишлар вазири билан учрашди

    Шу йилнинг 22 октябр куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Чехия Республикаси ташқи ишлар вазири Ян Липавский жаноблари билан учрашди.

    Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.

    Икки ўртада бўлиб ўтган музокаралар кун тартибидан икки томонлама ҳамкорликни бойитиш, мунтазам алмашинувларни йўлга қўйиш, янада динамик иқтисодий дипломатияни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, долзарб минтақавий ва глобал масалалар муҳокама қилинди.

    — Давлатларимизни бой тарихий алоқалар ва халқларимиз ўртасидаги ришталар боғлайди. Ҳамкорлигимиз учун улкан имкониятлар мавжуд. Катта салоҳият ҳали амалга оширилмаган, — дейди Бахтиёр Саидов

    Учрашув давомида Ўзбекистон ва Чехия Республикасининг Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик бўйича ўзаро Англашув меморандуми имзоланди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates