Мулоқотда турли йўналишларда Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди. Олий даражадаги учрашувлар натижасида эришилган қарор ва келишувларни амалга ошириш учун томонлар қўшма чора-тадбирлар кўришга тайёрлиги таъкидланди.
Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 12 январда Ҳиндистоннинг G20-даги раислиги доирасида бўлиб ўтган «Глобал жануб овози» виртуал саммити ялпи мажлисидаги иштироки ва нутқини юқори баҳолади.
Жорий йилда икки томонлама шаклда, шунингдек, Ҳиндистон–Марказий Осиё мулоқоти ва халқаро тузилмалар доирасида қўшма тадбирларни ташкил этиш режалари кўриб чиқилди.
Савдо, инвестиция, тўқимачилик саноати, IT, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.