Учрашув мобайнида Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштиришнинг долзарб масалалари муҳокама этилди.
Олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича эришилган келишувларни тўлалигича амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Режалаштирилган тадбирлар жадвали, жумладан, мамлакатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида ўтказиладиган тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.
Ўзаро товар айрибошлаш кўрсаткичларини ошириш, савдо ва саноат кооперацияси соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича аниқ таклифлар муҳокама этилди.
Томонларнинг маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштиришга тайёрлиги таъкидланди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.