Бахтиёр Саидов Хитой Элчисини қабул қилди

    2023 йил 4 январда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Цзян Янни қабул қилди.

    Мулоқот чоғида мамлакатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни турли соҳаларда янада мустаҳкамлаш, жумладан, ХХР Раиси Си Цзиньпиннинг 2022 йил сентябрь ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш орқали янада мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди.

    Савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

    БМТ, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

    Икки томонлама ва кўп томонлама шаклдаги бўлажак тадбирлар жадвали ва кун тартиби муҳокама этилди.

    Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates