Бегали Қосимовнинг уй-музейи очилди

    Жамият тараққиётида унинг келажагини таъминлайдиган ёш авлоднинг соғлом ва маънавий баркамол бўлиб вояга етиши муҳим саналади. Бунда аждодлар мероси, маънавий қадриятлар ҳал қилувчи ўрин тутади.

    Шу боис бугун юртимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишга алоҳида аҳамият қаратмоқ лозим.

    Ҳар қайси халқнинг тарих, она тили ва адабиёти унинг миллий руҳи ва ўзлиги, маданий-маърифий олами, миллий ғоясининг асоси ҳисобланади. Миллий ғоя ва мустақиллик мафкурасини ёш авлодга сингдиришда, уларни ватанпарварлик, миллий анъана, қадриятларимизга муҳаббат ҳамда садоқат руҳида тарбиялашда ўзбек тили ва адабиёти таълимининг алоҳида ўрни бор.

    Касби туманининг Денов маҳалласида дунёга келиб, вояга етган профессор Бегали Қосимов ўзбек тили ва адабиётига ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшган етук олим эди. Шу муносабат билан, вилоят ҳокими Муротжон Азимовнинг ташаббуси билан профессор Бегали Қосимовнинг ота хонадонида "Уй музейи" ташкил этилди.

    Ушбу "Уй музейи"нинг очилишида вилоят ҳокими ўринбосари Алишер Закиров, вилоятимиз фахрийси Эсонбой Ражабов ва туман ҳокими Тўхтамурод Мейлиев ҳамда адабиётшунос олимлар, профессор Бегали Қосимовнинг фарзандалари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates