Автомобилларнинг устига дарахтлар ағанаб тушган, оқибатда уларнинг томлари пачоқланган. Табиий офат туфайли мингдан ортиқ аҳоли пунктлари электр таъминотидан узилиб қолди. У ерда электр таъминотини тиклашга эришилган, бироқ баъзи жойларда узилишлар сақланиб қолмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини эҳтиёткор бўлишга чақирди, Беларусияда ноқулай об-ҳавонинг “тўқ сариқ” даражаси эълон қилинди, деб хабар беради mir24.tv.
ЖАРнинг ғарбий қисмида кучли шамол 30 га яқин мактабга зарар етказди
Жанубий Африка Республикасининг (ЖАР) жанубига совуқ ҳаво олиб келган кучли шамол ва ёмғир туфайли мамлакатнинг ғарбий қисмида камида 29 мактаб зарар кўрди. Бу ҳақда SABS радиоси хабар берди.