Табиий офат туфайли “гул”нинг олтита “япроқ”ларидан бири ерга тушиб кетди.
Объект уни ишлаб чиққан аргентиналик архитектор Эдуардо Каталано томонидан шаҳарга совға қилинган ва 2002 йилда ўрнатилган. Архитекторнинг ғоясига кўра, баландлиги 20 метр, оғирлиги 18 тонна бўлган гул гидравлик тизим орқали ҳар куни очилиб-ёпилиб туриши керак эди, бироқ носозликлар туфайли сўнгги йилларда механизм ҳаракатдан тўхтаб, гоҳ ёпиқ, гоҳ очиқ ҳолатда қолиб кетаверган.
Буэнос-Айресга бўрон ёпирилди. Шамол туфайли шаҳардаги юзлаб дарахтлар ағанаб тушди ва аэропортлардан бирининг ишини издан чиқарди. Шаҳарда бўлиб ўтаётган фестивалда 15 киши жароҳатланган. Дарахт шохининг синиб тушиши оқибатида бошидан жароҳат олган аёл вафот этди.
Аввалроқ Аргентинанинг Атлантика океани соҳилида жойлашган Баия-Бланка шаҳрида табиий офат юз берган эди. У ерда кучли шамол туфайли ўша пайтда томошабинлар иштирокида спорт тадбири ўтаётган бинонинг томи қулаб тушган. Камида 13 киши ҳалок бўлганди, деб хабар беради tass.ru.