Учрашувда Бахтиёр Саидов Александр Огородниковни Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимига тайинлангани билан табриклади.
“Бугун Ташқи ишлар вазирлигида элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилдик ҳамда ҳамкорлигимизнинг устувор йўналишларини ва яқин истиқболдаги режаларимизни муҳокама қилдик. Жаноб элчига мамлакатимиздаги янги дипломатик миссияси давомида муваффақиятлар тилаймиз“, — деб ёзади ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм каналида.