Берунийда боғча болаларини олиб кетаётган автомашина ҳалокатга учради

    Шу йил 19 июн куни Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида боғча болаларини олиб кетаётган автомашина ҳалокатга учраши оқибатида камида икки нафар бола тан жароҳат олди.

    Ҳолат бўйича Беруний тумани ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

    Қайд этилишича, 2024 йил 19 июн куни соат 09:55да Беруний тумани Шаббоз ОФЙда яшовчи С.Г. ўзининг бошқарувидаги Некcия-3 машинаси билан йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

    Оқибатда 2 нафар бола тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган ва тиббий ёрдам кўрсатилган.

    Ҳолат Беруний тумани Қурувчилар кўчасидан ўтувчи 4Р161 автомабил йўлининг 16-17км ларида содир бўлган.

    Хабарда айтилишича, ҳолат бўйича яқин соатларда тўлиқ маълумотлар тақдим этилади.