Шунингдек, Ўзагроинспекциянинг вазифаларидан бири Республикамизда қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда муҳим ҳисобланган агротехник тадбирларни сифатли ва муддатларда ўтказилишини назорат қилишдир.
Шунинг учун, Инспекция ва унинг ҳудудий бошқарма ҳамда туман бўлимлари томонидан жойларда кузги шудгорлаш ишларининг бориши бўйича назорат тадбирлари ўтказилиб, 3711 та ҳолатда 20448 гектар майдонларда шудгорлаш ишларида агротехник тадбирлар бузилишига йўл қўйилганлиги кузатилди.
Хусусан, назорат тадбирлари давомида 1529 та ҳолатда 4914 гектар майдонларда сифатсиз шудгор (саёз, тўлиқ контур ҳосил қилинмаган, дала боши ва охири ҳайдалмаган ҳамда ерга ер қўшилмасдан) қилинган майдонлар аниқланди.
Масалан, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларининг бир қатор ҳудудларида шудгорлаш тадбирлари сифатсиз амалга оширилаётганлиги маълум бўлди.
Шу билан бирга, 2183 та ҳолатда 15535 гектар майдонларда такрорий ва бошқа экинлар йиғиштириб олинган бўлсада, лекин шудгорлаш ишларига киришилмаганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолатни, Андижон, Бухоро, Сурхондарё, Фарғона вилоятларининг айрим ҳудуларида кузатиш мумкин.
Инспекция томонидан аниқланган камчиликлар юзасидан фермер хўжаликлари ва кластер корхоналарига 6984 та огоҳлантириш, 615 та кўрсатма ҳамда маҳаллий ҳокимликларга 146 та тақдимнома киритилиб, айбдорларга нисбатан 51 та маъмурий жазо чоралари қўлланилди.
Инспекция томонидан Республикамизда қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда агротехник тадбирларнинг сифатли ва ўз муддатида ўтказилиши устидан доимий назорат тадбирлари олиб борилишини таъминланмоқда.
"Ўзагроинспекция" Ахборот хизмати