Бир қатор соҳаларда янги инвестиция лойиҳалар Туркий инвестиция жамғармаси ҳамкорлигида амалга оширилади

    Жорий йил 24 сентябрда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Туркий инвестиция жамғармаси (ТИФ) президенти Багдат Амреев билан учрашув ўтказди.

    Томонлар энг йирик халқаро молия институтларидан бири ҳисобланаётган – Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгашининг 9-йиллик йиғилишининг Самарқанд шаҳрида ўтказилишини олқишладилар. Мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган кефнг кўламли ишлар контекстида инвесторларнинг, жумладан, ТДТ мамлакатлари вакилларининг Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бораётгани қайд этилди.

    Учрашувда энергетика, транспорт ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, иқтисодий ўсишнинг драйвери ва янги иш ўринлари яратиш манбаи бўлган тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш дастурларини ҳаётга татбиқ этиш режалари муҳокама этилди.

    Шу муносабат билан иқтисодий ривожланиш мақсадларига эришишнинг аниқ механизмларини биргаликда ишлаб чиқиш ва ТИФ ресурсларини истиқболли лойиҳаларга самарали тақсимлаш муҳимлиги қайд этилди.

    Учрашув якунлари бўйича ўзаро ҳамкорлик кўламини кенгайтириш ва жамғарманинг фаол иштирокида мамлакатимиз иқтисодиётининг устувор тармоқларида муҳим лойиҳаларни амалга ошириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш бўйича ўзаро мажбурият билдирилди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates