Лазиз Кудратов Венесуеланинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан учрашди

    2024 йил 10 декабрда Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Венесуела Боливар Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Росалба Ло Буе Антико билан учрашди.

    Музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари муҳокама этилди. Томонлар фикрича, жорий йилнинг 10 ойида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 4 баробар ошган бўлса-да, бу борада иккала томон ҳам барча мавжуд ресурс ва салоҳиятдан фойдаланиши зарур.

    Шу нуқтаи назардан, савдо алоқаларини ривожлантириш, ички ва ташқи бозорларга йўналтирилган қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича бор имкониятлар атрофлича таҳлил этилди. Шу ўринда, ҳар икки давлатнинг ўзаро манфаатли ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлик билдирилди.

    Тўқимачилик саноати, транспорт ва логистика, талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича саноат кооперацияси, савдо муносабатлари биргаликда иш олиб бориш учун энг устувор йўналишлар сифатида белгиланди.

    Элчи Росалба Ло Буе Антико Ўзбекистонда яратилган инвестициявий муҳит ҳатто энг эҳтиёткор инвесторлар ишончини қозонишга қодирлигини юқори баҳолади ва Венесуела ишбилармон доираларини очилаётган янги имкониятлар билан таништиришга ишонтирди.

    Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни жадаллик билан чуқурлаштиришга келишиб олдилар ҳамда муҳокама этилган лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича қўшма тадбирлар режаси ва оператив ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates