Юқори мартабали меҳмонни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов кутиб олди.
Делегация ташрифидан мақсад 2023 йилнинг 13–17 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Чўлланишга қарши курашиш Конвенциясининг бажарилишини кўриб чиқиш қўмитаси 21 йиғилиши (CРИC-21) учун яратилаётган шарт-шароитлар билан танишиш ҳамда тадбирни ўтказиш бўйича битим имзолашдир.