БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ғазода ўт очишни тўхтатиш режасини қўллаб-қувватлади

    БМТ Хавфсизлик кенгаши 10 июнь, душанба куни АҚШ Президенти Жо Байден томонидан эълон қилинган Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режасини ёқлаб овоз берди, деб хабар бермоқда Reuters.

    Резолюция матнида фаластинлик жангарилар саккиз ойдан бери давом этаётган қарама-қаршиликни тугатиш шартларини қабул қилишга чақирилади. Ҳамас ўзининг расмий баёнотида тинчлик режасини қўллаб-қувватлаган ва уни амалга ошириш учун воситачилар билан ҳамкорлик қилишини айтган.

    Хавфсизлик Кенгашига аъзо 15 давлатдан 14 таси Ғазода тинчлик ўрнатиш бўйича резолюцияни қўллаб-қувватлади, фақат Россия бетараф қолди.

    Байден томонидан Исроил ташаббуси деб номланган тинчлик режаси ҳар бири олти ҳафталик бир неча босқичларни кўзда тутади, бу даврда сулҳ амал қилади, деб хабар беради korrespondent.net.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates