БМТ: Яман яқинида кеманинг ҳалокатга учраши оқибатида камида 49 муҳожир ҳаётдан кўз юмди

    Яман қирғоқлари яқинида кеманинг ҳалокатга учраши оқибатида камида 49 муҳожир ҳалок бўлди, 140 дан ортиқ киши бедарак йўқолди.

    Бу ҳақда БМТ ҳузуридаги Халқаро миграция ташкилоти маълум қилди.

    Маълумотларга кўра, кема 9 июнга ўтар кечаси Сомалининг Босасо бандаргоҳидан чиқиб кетган. Кемада Сомалидан 115, Эфиопиядан 145 нафар фуқаро бўлган. 10 июнь куни бортида 260 нафар муҳожир бўлган кема Яманнинг Шабва вилояти яқинида ағдарилиб кетди. Қидирув-қутқарув ишлари давомида 49 нафар жасад топилган. Қутқарувчилар 71 кишини қутқаришга муваффақ бўлди, бироқ 140 нафар муҳожир бедарак йўқолган, деб хабар беради report.az.