Бобо ўз набирасини кўчада калтаклади

    Ижтимоий тармоқларда ёши катта эркак ёш болани юз ва бош қисмларига ураётгани бўйича видео хабарлар тарқалди ва бу жамоатчиликнинг кескин эътирозларига сабаб бўлди.

    Ҳолат бўйича болалар омбудсмани муносабат билдирди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 30 июнь куни Тошкент шаҳри Мирзо-Улуғбек туманида яшовчи нафақадаги М.А. 2020 йилда туғилган набираси А.А. (ўғил бола)ни узоққа кетиб қолгани учун калтаклади.

    Маълумотларга қараганда нафақадаги М.А. набираси билан сайр қилиш учун кўчага чиққан вақтида набираси А.А. югуриб узоққа кетиб қолган, бобоси эса набирасидан хавотир олиб, болани қидирган. Бироздан сўнг уйидан олисроқ бўлган мактаб олдида топиб, жаҳл устида набирасини калтаклади.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар, болага етказилган жароҳатнинг даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган.

    Ҳолат бўйича қўшимча ахборот берилади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates