Бокуда БМТнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун махсус дастури (SPECA) Бошқарув кенгашининг 18-сессияси бўлиб ўтди

    Жорий йил 23 ноябрда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Боку (Озарбайжон) шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун махсус дастури (SPECA) Бошқарув кенгашининг 18-сессиясида иштирок этди.

    Дастур ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда, шунингдек, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Венгриянинг тегишли вазирликлари раҳбарлари ҳамда БМТ Европа иқтисодий комиссияси (UNECE) ва БМТнинг Осиё ва Тинч океани иқтисодий комиссияси (ESCAP) раҳбарлари иштирок этди.

    Лазиз Кудратов ўзининг қутлов сўзида SPECA доирасида савдо, транспорт, энергетика, сув ресурслари, инновациялар ва технологиялар, экология ва гендер тенглиги каби соҳаларда амалга оширилаётган қўшма дастурлар муҳимлигини таъкидлаб, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш доирасида кўрилаётган чоралар муҳимлигини таъкидлади.

    Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш, логистика жараёнларини рақамлаштириш ва кенгайтириш, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш лабораторияларини ташкил этиш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни ҳисобга олган ҳолда минтақа мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлашни янада ошириш, минтақавий электрон тижорат платформалари мақсадида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлиги қайд этилди.

    Мослашувчан тариф сиёсатидан фойдаланган ҳолда транспорт алоқасини кенгайтириш ва барқарор минтақавий транзит тизимини шакллантириш муҳимлиги таъкидланди. БМТ стандартларидан фойдаланган ҳолда транспорт коридорлари бўйлаб мультимодал маълумотлар алмашинувини рақамлаштириш бўйича “Йўл харитаси”ни қабул қилиниши олқишланди.

    Алоҳида тартибда озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошишининг олдини олиш ва Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича чора-тадбирлар кўриш муҳимлиги қайд этилди. Шу нуқтаи назардан, “яшил” ва “ресурсларни тежовчи” технологияларни жорий этиш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиш қоидаларини соддалаштириш бўйича қўшимча рағбатлантириш чораларини жорий этиш таклиф этилди.

    Мавжуд сув ресурсларига юкланиш ортиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда улардан оқилона фойдаланиш долзарблиги таъкидланди. Бу йўналишда сувни тежовчи илғор технологияларни жорий этиш, онлайн маълумотлар алмашишнинг ягона ахборот тизимини яратиш, ирригация тизимларини модернизация қилиш, сел оқимларидаги сувларни тўплаш ва сақлаш инфратузилмасини ривожлантириш, гидротехник иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш тажрибаси билан алмашиш бўйича изчил чора-тадбирлар кўриш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

    Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш, оила мустаҳкамлигини, хотин-қизларнинг ҳуқуқий ҳимояси ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган гендер тенглигини таъминлаш бўйича БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш борасидаги қадамлар ҳақида сўзланди. Бугунги кунда давлат бошқарувида хотин-қизлар улуши 35 фоизга етди, 2022 йилда олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинган қизлар улуши 49 фоизни ташкил этди.

    Дастур самарадорлигини ошириш бўйича биргаликдаги ишлар муҳимлиги, хусусан, SPECA мамлакатларида истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга молиявий кўмак жалб этиш мақсадида БМТ шафелигида кўп шериклик мақсадли жамғармасини ташкил этиш ташаббусини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

    Сессияда кун тартибидаги устувор масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди, минтақа мамлакатлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ва кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича умумий позициялар ишлаб чиқилди.

    Тадбир якунида Дастур мақсадларига эришиш йўлида барча иштирокчилар томонидан биргаликда ишлашни давом эттиришга содиқлиги билдирилди, шунингдек, SPECA Бошқарув кенгаши томонидан бир қатор қарорлар қабул қилинди ва 2024–2025 йилларга мўлжалланган Дастур иш режаси тасдиқланди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates