Бокулик мактаби ўқитувчилари Ўзбекистонга ташриф буюрди

    Меҳмонлар Озарбайжон Маданият марказида жойлашган Умуммиллий Лидер Ҳайдар Алиев бюсти ва Шаҳидлар хотира комплексини зиёрат этишди.

    Озарбайжон Фан ва Таълим вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ОCЕП лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 21-25 март кунлари Боку шаҳридаги 53-умумтаълим мактаби ўқитувчилари ва иқтидорли ўқувчиларидан иборат делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.

    Сафар давомида Боку шаҳридаги 53-умумтаълим мактаби делегацияси Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият марказида ҳам бўлди.

    Хусусан, мактаб директори Тунзала Зейналова раҳбарлигидаги ўқитувчи ҳамда ўқувчилардан иборат жамоа, Миллий Олимпия Қўмитаси Халқаро Дастурлар Бўлими маслаҳатчиси Жайҳун Раҳмонов, ОCЕП лойиҳаси координатори Намиг Жафаровлар Тошкентдаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази билан яқиндан танишди.

    Меҳмонлар Озарбайжон Маданият марказида жойлашган Умуммиллий Лидер Ҳайдар Алиев бюсти ва Шаҳидлар хотира комплексини зиёрат этишди.

    Делегацияни Озарбайжон Маданият маркази директори Самир Аббасов қабул қилди. Дипломат меҳмонларга маданият маркази фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берар экан, миллий Лидер Ҳайдар Алиев номидаги Маданият марказининг Озарбайжон-Ўзбекистон дўстлик алоқалари ва маданий муносабатларни ривожлантириш йўлидаги фаолияти ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

    Делегация Ҳайдар Алиев таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан Озарбайжон Маданият марказида очилган Озарбайжон-Ўзбекистон Дўстлик музейи, шунингдек, Ҳайдар Алиев, Озарбайжон тарихи ва Гилам музейлари билан ҳам танишдилар.Сафар доирасида Боку шаҳридаги 53-умумтаълим мактаби жамоаси Тошкент шаҳридаги Президент Мактабида ҳам бўлиб, бу ерда яратилган таълим имкониятлари, мактабнинг илғор тажрибалари билан танишишди.

    Озарбайжон ўрта мактаби бўлган Боку шаҳар 53-сонли ўрта мактаби ила Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳридаги Ал Беруний номидаги Халқаро ўрта мактаблари ўртасида билан биринчи марта Қардошлашган мактаблар тўғрисидаги шартнома имзоланиши кўзда тутилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates