Миллатлараро дўстлик тадбири адабиёт, маънавият байрамига уланиб кетди

    Мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат, 16 та диний конфессия вакиллари ўзаро ҳамжиҳатликда, бир оила фарзандларидек яшаб, иқтисодиётнинг турли тармоқлари, илм-фан, маданият, ижтимоий соҳаларда самарали меҳнат қилиб, юртимиз тараққиётига ҳисса қўшиб келмоқда.

    Миллатлар ўртасидаги тотувлик, жамиятимиздаги ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат муҳити бугун қўлга киритилаётган барча ютуқларимизда ҳам асосий омил бўляпти десак, муболаға бўлмайди.

    Дарҳақиқат, Ўзбекистон кўпмиллатли юрт. Бу заминда қадим замонлардан турли миллат ва элат вакиллари ўзаро дўстлик ва биродарлик муҳитида яшаб келган. Шу жумладан, Тошкент вилоятида ҳам қозоқ, тожик, рус, қирғиз, уйғур, корейс, туркман, озарбайжон ва бошқа миллат вакиллари кўпчиликни ташкил этади.

    Сўнгги йилларда турли миллатлар вакиллари ўртасидаги тинчлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш, юртдошларимиз онгида кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш, миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилдики, буни Нурафшон шаҳрида миллий маданият марказларининг Тошкент вилояти бўлимлари учун “ННТ ва Дўстлик уйи” бунёд этилгани мисолида ҳам кўриш мумкин.

    “ННТ ва Дўстлик уйи”нинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров, Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғофуров, ёзувчи ва шоирлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, вилояти ҳокимлиги масъуллари, ҳудуд фаоллари, нуронийлар иштирок этди.

    “ННТ ва Дўстлик уйи”да рус, қозоқ, қирғиз, уйғур, тожик, корейс, туркман ва озарбайжон миллий маданият марказларининг вилоят бўлимлари, Ўзбекистон ННТ миллий ассоциацияси вилоят бўлинмаси, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари вилоят бирлашмаси каби ўнга яқин нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритади.

    Бинода 50 ўринли мажлислар ва анжуманлар зали, компьютер хонаси, ҳар бир миллатнинг тил, миллий рақсини ўргатувчи тўгараклар хонаси, шунингдек, шахмат ва рассомлик тўгараклари ҳамда аёлларни ҳунармандликка ўргатиш маркази ўқув хоналари, 16 та иш юритиш хонаси мавжуд. Шу билан бирга, алоҳида медиа марказ фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Бинони реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун вилоят маҳаллий бюджетидан 3,498 миллиард сўм маблағ ажратилди.

    Тадбирда Тошкент вилояти Ногиронлар жамиятига хизмат автомобили ҳам топширилди. Меҳмонлар бу ерда яратилган шароитлар билан танишди, турли миллат вакиллари билан суҳбатлашди.

    Бу ерда бошланган миллатлараро дўстлик тадбири адабиёт, маънавият байрамига уланиб кетди. Чунки, шу куни шаҳарда яна бир муҳим воқеа – Ёзувчилар уюшмаси ва Республика Маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлимлари ҳамда замонавий кутубхонани ўз бағрига олган муҳташам бино тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

    Икки қаватли замонавий бинода барча зарур шароитлар мужассам. Ҳовли қисми кўкаламзорлаштирилиб, ташкилот ходимлари учун махсус чорбоғ ҳам ташкил этилган. Кутубхона биноси эса вилоят ҳокимининг ташаббуси билан ушбу бинога туташтирилиб барпо этилди. Бунинг учун 959 миллион сўм маблағ ажратилди. Кутубхона минглаб бадиий ва илмий адабиётлар билан таъминланди.

    Очилиш маросимида меҳмонлар мазкур маърифат даргоҳларида яратилган шароитлар билан танишди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates