Дўстлик тароналари

    Мусиқа, қўшиқ инсон қалбида энг нафис туйғуларни уйғотувчи, кишини руҳлантириб, эзгу ишларга бошловчи қудратли куч.

    Мамлакатимизда миллий мусиқа ва қўшиқчилик санъатини ривожлантириш, халқимизнинг бой маънавий мероси ва анъаналарини асраб-авайлаш ҳамда жаҳон миқёсида кенг тарғиб этиш, талаба ёшларга ўзбек ва жаҳон мумтоз санъати дурдоналари ва замонавий ютуқларини ўргатиш, уларнинг ижодий қобилиятини рўёбга чиқариш, юртдошларимизнинг маданий савиясини ошириш, фарзандларимизни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда мусиқани ўрни беқиёс.

    Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ва уларнинг халқларини бир-бирига яқинлаштириш, маданият ва санъат орқали ўзаро ишонч ва дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш Ўзбекистонда ШҲТ Халқ дипломатияси марказининг асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

    Хусусан, Ўзбекистон Давлат Консерваторияси ташкил этилганининг 85 йиллиги муносабати билан шу йил 15 декабрь куни мазкур мусиқа даргоҳининг катта залида ШҲТ Халқ дипломатияси маркази ҳамкорлигида “Дўстлик тароналари” номли концерт бўлиб ўтди.

    Тадбирни марказ директори Қобилжон Собиров очиб берар экан, "Мусиқа одамларнинг қалбига таржимасиз, ҳеч қандай воситасиз кириб боради, қалбларни қалблар билан, халқларни халқлар билан боғлайди, тинчлик ва маънавиятни ўзида акс эттиради, инсонпарварликни улуғлайди. Биз ШҲТ мамлакатлари халқларининг бой маънавий мероси ва анъаналарини асраб-авайлаш, уларни жаҳон миқёсида оммалаштиришга катта эътибор берамиз”, — деб таъкидлаб ўтди.

    Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар куйлари асосида тузилган “Дўстлик тароналари” номли концерт дастури ушбу мамлакатлар халқларининг анъанавий ва замонавий мусиқа асарлари, дўстлик, тинчлик ва фаровонликни тараннум этувчи куй ва қўшиқлар ташкил топди.

    Жумладан, “Тангри яратган жуфтлик” ҳинд кинофильмидан мусиқа, “Ёмғирдан кейинги боғ” хитой куйи, “Адай” қозоқ мусиқаси, “Маш Ботой” қирғиз халқ куйи, “Тумҳе Диллаги” покистон куйи, “Коробейники” рус халқ куйи, “Назм ва базм” тожик мусиқаси, “Байрам увертюраси" ўзбек халқ куйи, “Доира рақси” эрон мусиқаси, ҳамда муғулистон, белорусь, афғонистон халқларининг ижодий асарлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

    Шубҳасиз, мазкур куй-қўшиқлар тингловчилар қалбида илиқ туйғуларни уйғотиб, ШҲТга аъзо давлатлар халқларининг мусиқа санъати ва маданиятини янада яхшироқ билиш ва мамлакатлар ўртасидаги дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга ҳисса қўшади.

    Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг

    Халқ дипломатияси маркази

    Матбуот хизмати

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates