Ўзбекистон ва Озарбайжон дўстлиги тараннум этилди

    Мамлакатимиз элчихонаси томонидан Озарбайжон Фан ва таълим вазирлиги қошидаги 53-мактаб билан “OCEP” (Оlympic culture and education program) лойиҳаси бўйича ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон дўстлигига бағишланган маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

    Унда Озарбайжон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби А.Алиев, Озарбайжон Фан ва таълим вазирлиги, Ясамал тумани ҳокимлиги раҳбарияти ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди.

    Анжуман давомида элчи Б.Ашрафхонов Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида мактабгача ва мактаб таълими соҳасида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилаётгани, хусусан, қисқа вақт ичида мактабгача таълим қамрови 27 фоиздан 70 фоизга, мактаблар сони эса 10 мингга етгани маълум қилинди.

    Шу билан бирга, тадбир иштирокчиларига 2023 йилдаги асосий вазифалардан бири мактаб таълими сифати ва ўқитувчиларнинг обрўсини оширишдан иборатлиги, шу жумладан, жамиятда уларнинг меҳнат ва яшаш шароитларини яхшилаш, янги Конституцияда ўқитувчи мақомини мустаҳкамлаш, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш назарда тутилганига алоҳида эътибор қаратилди.

    2023 йилда 70 та янги мактаб қурилиши, 460 та мактаб реконструкция қилиниши, янги ўқув йилидан эътиборан Ўзбекистоннинг барча мактабларида бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш жорий этилиши таъкидланди.

    53-мактаб директори Т.Зейналова ўз нутқида Ўзбекистонга амалга оширилган амалий сафар, ўтказилган мазмунли учрашувлар ҳамда Ўзбекистоннинг бой сайёҳлик ва маданий мероси ҳақида делегация орттирган таассуротларни ўртоқлашди. Хусусан, у Тошкент шаҳридаги Президент мактаби фаолияти билан танишув, у ерда яратилган шароитлар тўғрисидаги таассуротларини сўзлаб берди.

    Тадбирда мактаб ўқувчилари ижросида Ўзбекистон ва Озарбайжон давлат мадҳиялари, миллий рақс ва ашулалари ҳамда миллий анъаналарни акс эттирувчи бадиий композициялар намойиш этилди.

    Анжуман якунида элчихона номидан ўқувчиларга ташаккурномалар, мактаб педагоглари ва раҳбариятига фахрий ёрлиқлар топширилди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates