Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси модел сифатида эътироф этилди

    Женева шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро меҳнат конференциясининг 113-сессияси доирасида 12 июнь – Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши курашиш куни муносабати билан махсус конференция ўтказилди.

    Тадбирда Халқаро меҳнат конференциясида иштирок этаётган 187 та давлат орасида қисқа вақт мобайнида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга бутунлай барҳам берган давлат сифатида Ўзбекистон тажрибаси намойиш этилди.

    Унда Олий Мажлис Сенати Раиси, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия раиси Т. Нарбаева «Болалар меҳнатига барҳам беришда Ўзбекистон тажрибаси» мавзусида маъруза қилди.

    Миллий комиссия раиси ўз маърузасида мамлакатимизнинг болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга нисбатан кескин позицияси ҳамда халқаро ҳужжатлар, шу жумладан Халқаро меҳнат ташкилотининг асосий конвенсиялари ва 29-сонли Конвенсияга Баённома ратификация қилингани соҳага оид ислоҳотларнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлганини таъкидлади.

    Янги таҳрирдаги Конституция ва Меҳнат кодекси эса болалар меҳнатига тамоман чек қўйишга қаратилгани, ҳар бир фуқаронинг ижтимоий ҳимоясини кафолатлаш эса инсон қадрини юксалтиришга қаратилган давлат сиёсатининг марказидан жой олгани қайд этилди.

    Конференция ишида мамлакатимизда Халқаро меҳнат ташкилотининг тегишли конвенсияларини ратификация қилиш, миллий қонунчиликни халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, институционал асосларни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юқори баҳоланди.

    Шунингдек, тадбирда иштирок этаётган экспертлар бугунги кунда Ўзбекистон тажрибаси болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши кураш олиб бораётган давлатлар учун модель бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида эътироф этилар, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates