Болалар уйига жойлаштирилган ватандошимиз юртга қайтарилди

    Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига 66 ёшли Я.Х. невараси 2009 й.т. Я.А.ни Туркиянинг Текирдағ вилоятидаги Болалар уйидан Ўзбекистонга олиб кетиш юзасидан ёрдам сўраб мурожаат қилди.

    Маълумотларга кўра, 2024 йилнинг сентябрь ойида Туркия суди томонидан Х.Я. набирасини қарамоғига олиш ҳамда Ўзбекистонга олиб кетиш ҳуқуқини берувчи қарор чиқарилган.

    Бироқ, қарор кучга киргунга қадар А.Я. Болалар уйидан қочгани сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилиниб, Болалар уйи маъмуриятининг тақдимномасига кўра Адлия органи томонидан бувиси Я.Х.га нисбатан “набирасини қочишини ташкиллаштирганлиги“ юзасидан айб эълон қилинган.

    Бош консулхона, Ташқи миграция агентлиги вакиллари, “Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти“ ҳамкорлигида юқоридаги айбловларни рад этиш ҳамда Я.А.ни Ўзбекистонга қайтариш юзасидан келишувга эришилиб, шу йилнинг 12 январь куни Я.А. бувиси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга қайтарилди.
    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates