баннер
26 фев 2025
01:52

    Болгария билан ҳамкорликда Ўзбекистонда халқаро ўқув маркази ташкил этилади

    Қашқадарёда “Касбий тайёрлов маркази”, Самарқандда “Малакани баҳолаш маркази” ташкил этилади.

    Миграция агентлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Қашқадарёда “Касбий тайёрлов маркази”, Самарқандда “Малакани баҳолаш маркази” ташкил этилади. Шунингдек, номзодларга халқаро миқёсда тан олинадиган сертификатлар берилади ва Германия ҳамда Болгарияда иш билан таъминланади.

    Бу бўйича Агентлик директорининг ўринбосари Азимжон Ҳусанов ва Болгариянинг “VERO Scaffolding” компанияси Марказий Осиё минтақавий директори Андрей Самсонов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда келишиб олинди.

    Қайд этилишича, лойиҳа жорий йил март-апрель ойларида амалга оширилиши режалаштирилган.

    “VERO Scaffolding” компанияси — қурилиш бўйича ихтисослашган бўлиб, қурилишни режалаштириш, конструкция ҳисобларини текшириш ва ҳавозаларни (леса) моделлаштириш йўналишларида Европада кенг тажрибага эга, лойиҳаларини Яқин Шарқ, Осиё ва МДҲ давлатларида ҳам амалга оширади.

    No date selected
    феврал, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech