Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича шу йилнинг 8 июль куни туш соат тахминан 11:15ларда Оқдарё тумани "Бошдархон" МФЙ ички йўлида "Некция-3" русумли автомобилини бошқариб келаётиб рўл бошқарувини йўқотиши оқибатида "Шахоб" каналига тушиб кетиб, ЙТҲ содир бўлди.
Ҳодиса оқибатда машина ичида бўлган йўловчи ва ҳайдовчи тан жароҳати олмаган. "Некция-3" русумли автомашинага моддий зарар етган.