Бразилия пойтахтида сув тошқинлари туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

    Бразилия пойтахти Рио-де-Жанейрода сув тошқини оқибатида 11 киши ҳалок бўлган.

    Кун давомида шаҳарда бутун мониторинг тарихида рекорд даражадаги 259 мм ёғингарчилик қайд этилди. Сув тошқинлари кўчкилар ва электр узатиш линияларининг узилиши юз берган. Қурбонларнинг кўпи электр токи уришидан ҳалок бўлган.

    Шаҳардаги ўнлаб асосий йўлларни сув босган, жамоат транспорти, шу жумладан метро ўз фаолиятини тўхтатди. Шаҳар аҳолисининг кўпчилиги электр энергиясиз қолган. Кўчкилар тоғли ҳудуддаги хонадонларга катта зарар етказди. Одамлар вайроналар остида қолиб кетган. Ҳозирда ушбу ҳудудда қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

    Шаҳар ҳокимиятининг сўнги хабарларига кўра хавфнинг 4-даражаси (5 балли тизим бўйича) қайд этилиб фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates