Бу йил Тошкент вилоятида неча километр йўл қурилади ва таъмирланади?

    Тошкент вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси биносида оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

    Унда Тошкент вилояти ҳудудидаги йўллар инфратузилмасини халқаро стандартларга қанчалик мос экани, автомобиль йўлларини қуриш, кўприкларни реконструкция қилиш, ички йўлларни мукаммал таъмирлаш орқали йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва галдаги вазифалар ҳақида маълумот берилди.

    Таъкидланганидек, Тошкент вилоятида жами 14 минг 157 километр автомобиль йўллари мавжуд бўлиб, шундан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари – 3 минг 955 километрни, ички хўжалик йўллари, шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктлари кўчалари – 10 минг 202 километрни ташкил этади. Шундан, 5 минг 262 километр қисми таъмирталаб ҳолатда (39,3%).

    Тошкент вилоятида 2022 йилда 1173,8 миллиард сўм маблағ ҳисобидан 1063,8 километр узунликда автомобиль йўллари ва ички кўчаларни қайта қуриш ва таъмирлаш режалаштирилган. 2022 йилнинг 9 ойи давомида вилоятда 778,1 миллиард сўм маблағ ҳисобидан 755,6 километр узунликда автомобиль йўллари ва ички кўчалари таъмирланди (71,0%).

    2022 йилда жами 750,9 километр узунликдаги ички йўлларни таъмирлаш ишлари учун 212,5 миллиард сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган. 2022 йил 9 ойи давомида 442,9 километр узунликда ички йўллар таъмирланди (59%) ва 116 миллиард сўм маблағ сарфланди.

    “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари бўйича ички йўлларни жорий таъмирлаш ишлари бўйича 107,9 миллиард сўм миқдоридаги маблағ ҳисобидан 271 километр ички кўчалар таъмирланиши белгиланган бўлиб, ҳозирги кунда 31,9 миллиард сўмлик ишлар бажарилиб, 66,3 километр узунликда ички кўчалар таъмирланди.

    Қизғин савол-жавоб тарзида ўтган матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан атрофлича жавоб олишди.

    Матбуот анжуманидан сўнг Нурафшон шаридаги маҳаллаларда қурилаётган ички йўллар билан журналистларни яқиндан таништириш учун медиа-тур ҳам ташкил этилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates