Бу йилги «Яшил макон» лойиҳаси доирасида қанча кўчат экилгани маълум қилинди

    Яшил сайёра 21 декабр 2023 1128

    АОКАда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лола Раҳмонбоева иштирокида бўлиб ўтган брифингда бу ҳақда батафсил маълумот берилди.

    Таъкидланишича, лойиҳа доирасида республика ҳудудларида жами 91 млн туп, яъни режага нисбатан 107 фоиз дарахт кўчатлари экилди.

    Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманининг тоғ ва тоғолди ҳудуди 580 гектар майдонида вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 320 минг туп турли хилдаги манзарали, мевали дарахт кўчатлари экилиб, янги боғлар барпо этилмоқда.

    Бундан ташқари, мавжуд 196 та чиқинди полигонлари атрофида тез ўсувчи дарахт турларидан ихота дарахтзорлари барпо этиш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ҳозирги кунда 182 минг туп дарахт кўчатлари ўтқазилди.

    Таъкидлаш жоизки, атроф-муҳитга таъсир хавфи I ва II тоифадаги саноат корхоналари томонидан «яшил белбоғ»лар барпо этиш мақсадида 1 млн 873 минг, ўрмон фонди ерларида ўрмон барпо этиш мақсадида эса 5 млн 186 минг туп дарахт кўчатлари экилди.

    Асосийси, суғориш тизимлари билан таъминлаш мақсадида ҳудудларда 893 та сув чиқариш қудуқлари қазилди ва 1058,7 км узунликда суғориш тизимлари жорий этилиб, сув манбаси бўлмаган ҳудудларга кўчатларни суғориш учун 610 та махсус техникалар жалб этилди.

    Жорий йил кузги мавсумда Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан ҳар бир маҳаллага 200 тупдан – жами 2 млн туп, мактабгача таълим муассасаларига 836 минг туп, Экология вазирлиги томонидан соғлиқни сақлаш муассасаларига 900 минг туп кўчат бепул етказиб берилди.

    Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан ўрмон фондининг чўл ҳудудлари, яъни Орол денгизининг суви қуриган туби ва Оролбўйи минтақасида бугунгача 198 минг гектар, шундан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида 128 минг гектар, Бухоро вилоятида 40 минг гектар, Навоий вилоятида 20 минг гектар ва Хоразм вилоятида 10 минг гектар майдонда «яшил қопламалар» барпо этилди.

    Бунинг учун жами 856 тонна чўл ўсимликлари уруғлари жамғарилди. Ўрмон хўжаликларида иқлим шароитига мос дарахт ва бута турларидан 150 гектар майдонда ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил қилинди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates