Лаборатория сайтидаги маълумотларга кўра, 7 сентябрь куни Қуёшнинг Ерга кўринадиган томонида сайёрага таъсир кўрсатиши мумкин бўлган катта миқдордаги плазма эмиссияси кузатилган, деб хабар беради tass.ru.
Бундан ташқари, 9 сентябрь ҳам “катта ҳажмдаги плазма чиқиб кетди”, “бу сафар у тўғридан-тўғри Ер йўналганга ўхшаяпти.
Душанба куни олимлар бешта М синфидаги чақнашни қайд этишди. “9 сентябрь куни Москва вақти билан соат 06:32 да рентген диапазонида 187 дақиқа давом этган М1.1 (S02W89) чақнаши қайд этилди”, дейилади хабарда.