АҚШ Миллий океан ва атмосфера маъмурияти (NOAA) маълумотларига кўра, ўтган шанба куни Х4,5 қуёш чақнаши пайтида коронал массанинг коинотга чиқиши 16 сентябрь куни сайёрамизга таъсир қилади. Мутахассислар G3 синфидаги энг кучли геомагнит бўронни башорат қилмоқда.
Айни пайтда, Meteoagent портали Ердаги юқори даражадаги геомагнит фаоллик 17 сентябргача давом этиши ҳақида хабар берди. Бироқ, чоршанба кунидан бошлаб бу кўрсаткич кескин пасайиб, уч баллга тушади, деб хабар беради korrespondent.net.