Бутунжаҳон ННТ куни: Тошкентда туризм соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

    Туризм 28 феврал 2022 2236

    27 февралда «Eco Wellness Hotel & Spa» меҳмонхонасида Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Бутунжаҳон нодавлат нотижорат ташкилотлари куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

    Унда вазир маслаҳатчиси Темур Мирзаев, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси Камолиддин Ишанхўжаев, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди вакиллари, соҳа мутахассислари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

    Халқаро ННТ куни биринчи марта 2010 йил 17 апрелда Болтиқ денгизи минтақаси кенгашида расман эълон қилиниб, 2014 йил 27 февралда Финляндиянинг Хелсинки шаҳрида халқаро миқёсда кенг нишонланган. Агар тарихга мурожаат қиладиган бўлсак, 1950 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг резолюцияси билан «Халқаро ноҳукумат ташкилоти» тушунчаси киритилган.

    «Айни пайтда Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 9 мингдан ортиқ ноҳукумат ташкилотлари рўйхатга олинган ҳамда фаолият юритади. Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш, инфратузилмани такомиллаштириш, туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларни ўзаро боғлаш орқали соҳани ривожлантиришга қулай шарт-шароитлар яратиш, маданий меросни муҳофаза қилиш борасида комплекс чора-тадбирларни босқичма-босқич амалга оширишда жамоат ташкилотларининг ўрни катта бўлиб, бебаҳодир. Мисол тариқасида, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Маҳалла ва оилаларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ноҳукумат ташкилотлари билан ҳамкорликда турли соҳаларда қатор лойиҳалар амалга оширилди. «Саёҳат барча учун» лойиҳаси доирасида 50 нафар имконияти чекланган шахс Хоразм, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларига ташриф буюрди», — деди Т.Мирзаев.

    Тадбир доирасида ННТълар қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланди:

    - 2021 йилнинг энг фаол ННТ - Ўзбекистон ошпазлари уюшмаси;

    - 2021 йилнинг энг креатив ННТ - Ресторанлар ва меҳмонхоналар уюшмаси;

    - 2021 йилнинг энг фаол ижтимоий медиа ННТ - Туризмни ривожлантириш ассоциацияси;

    - 2021 йилда энг инновацион ғояларни илгари сурувчи ННТ - Ўзбекистон гастрономик туризм ассоциацияси;

    - 2021 йилнинг энг ижтимоий ННТ - «Инклюзив ҳаёт» Республика ногиронлар жамоатчилик бирлашмаси, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates