Бухорода эркак танишларининг бирини пичоқ билан яралаб, бирини ўлдирди

    Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Когон шаҳрида 53 ёшли эркак бир аёл ва йигитни пичоқлагани акс этган видео тарқалиб жамоатчиликнинг кескин муҳокамаларига сабаб бўлди.

    Ҳолат бўйича Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 13 октябрь куни Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида яшовчи 53 ёшли А.Г. келишмовчилик оқибатида икки таниши — 1963 йилда туғилган аёл Н.А. ва 1995 йилда туғилган У.Д.ни қасддан ўлдириш мақсадида таналарининг турли соҳаларига ошхона пичоғи билан урган.

    Оқибатда 1995 йилда туғилган У.Д. шаҳар тиббиёт бирлашмасида олган тан жароҳатлари билан вафот этган. Аёлга шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Когон шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро А.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибида ушланган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates