Бухорода ёш фарзандларини калтаклаган аёл жаримага тортилди

    Икки нафар боласини калтаклаган Бухоролик аёл жаримага тортилди ва фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи она сифатида рўйхатга киритилди.

    Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

    Қайд этилишича, терговга қадар текширув доирасида ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, 2020 йилда туғилган вояга етмаган Ў.С. ва 2021 йилда туғилган вояга етмаган Ў.С. ларнинг танасида ҳеч қандай тан жароҳати аниқланмаган.

    Шунингдек, И.M.нинг ўз болаларига нисбатан номақбул ҳаракатларида МЖтКнинг 47 моддаси 1 қисмида (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланиб, жорий йилнинг 20 июль куни у тегишли жарима жазосига тортилди ва фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи она сифатида рўйхатга олинди.

    Ўз фарзандларига зиён етказишини олдини олиш мақсадида онага нисбатан махсус ижтимоий чоралар кўрилади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates