Буйрак саратонига даво топилди

    Учта дорининг комбинацияси буйрак саратонини даволашда самара берди.

    Дана-Фарбер саратон институти олимлари буйрак саратони учун самарали даволаш усулини топишди. Маълум бўлишича, учта дорининг комбинацияси касалликнинг кейинги босқичларида ривожланишини секинлаштиради.

    Тадқиқотда илгари даволанмаган ва фақат ўсма ёки метастатик зарарланиш мавжуд бўлган 855 бемор иштирок этди. Иштирокчиларга учта дори комбинациясини ўз ичига олган экспериментал даволаш таклиф қилинди. Беморларнинг аҳволи 17,7 ойдан 20 ойгача кузатилди.

    Одатда, саратон касалликларига ниволумаб ва кабозантиниб ёки ниволумаб ва ипилимумаб схемасидаги биринчи даражали даволаш (иммунотерапия) қўлланилади. Синов иштирокчиларига мазкур схемалардан бири киназ ингибитори билан бирга қўлланилди. Назорат гуруҳи эса фақат ниволумаб ва ипилимумаб қабул қилди.

    Натижалар шуни кўрсатдики, янги даволаш усулини олган беморлар фақат стандарт иммунотерапия олган беморларга нисбатан омон қолиш даражаси сезиларли даражада яхшиланган. Саратон касаллиги юзага келиши ёки ўлим хавфининг камайиши тахминан 27 фоизни ташкил этди, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates