Буюк Британия билан турли йўналишларда ҳамкорлик янада тараққий эттирилади

    Халқаро ҳамкорлик 28 ноябр 2023 1284

    Ташқи ишлар вазирлигида Европа мамлакатлари ва ЕИ институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдинов Буюк Британия элчиси ўринбосари Стивен Андерсон билан учрашув ўтказди.

    Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди.

    Шунингдек, турли даражадаги режалаштирилган қўшма тадбирлар ва ташрифларнинг жадвали ҳамда ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

    Суҳбатдош жорий йил 28-30 ноябрь кунлари Лондон шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон–Британия савдо ва саноат кенгашининг (UBTIC) навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўрилаётгани ва ушбу тадбирда Британия томонидан 300 га яқин компаниялар иштирок этиши кутилаётганини маълум қилди.

    Учрашув якунида турли йўналишларда ҳамкорликни янада тараққий эттириш мақсадида доимий равишда мулоқот ўтказиб туришга келишилди, деб хабар беради “Дунё” АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates