Буюк Британия, Франция, Германия Эронни Исроилга ҳужум қилишдан тийилишга чақирди

    Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер, Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Германия канцлери Олаф Шольц Эрон ва унинг иттифоқчиларини ҳужумлардан тийилишга чақирди.

    Улар воситачилар – АҚШ, Миср ва Қатар билан Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокараларни қайта бошлашни “кечиктириш мумкин эмас” деган фикрга келишганини айтишди, деб хабар беради korrespondent.net.

    “Биз барча томонлар билан кескинлашувнинг олдини олиш учун ишлаяпмиз ва кескинликни пасайтириш ва барқарорлик йўлини топиш учун барча саъй-ҳаракатларимизни амалга оширамиз. Жанглар ҳозир тўхташи ва ҲАМАС томонидан ушлаб турилган барча гаровга олинганлар озод этилиши керак. Ғазо халқи ёрдамни шошилинч, тўсиқсиз етказиб берилиши ва тақсимланишига муҳтож”, дейилади баёнотда.


    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates