Чарм-пойабзал маҳсулотларимиз Марказий ва Жанубий Осиё бозорларини забт этяпти

    Бизнес 16 март 2023 1188

    Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида бўлиб ўтаётган «Central Asia Fashion» халқаро кўргазмасида «Ўзчармсаноат» уюшмасига аъзо корхоналар қатор манфаатли келишувларга эришди.

    Ойига 200 минг квадрат/метр ярим тайёр чарм маҳсулотлари Ҳиндистон бозорига етказиб берилади. «Ulkan Laziz» МЧЖ томонидан эришилган ушбу экспорт шартномаси келгуси ойдан кучга киради. Эндиликда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ярим ва тайёр чарм маҳсулотлар Жанубий Осиё бозорларига етказиб берилиши бошланади. Шунингдек, маҳаллий корхона Қозоғистоннинг Атырау вилоятидаги компаниялар билан 3 миллион долларлик экспорт шартномасини имзолади. 5 йилга мўлжалланган ушбу экспорт келишуви мобайнида корхона Атырау вилоятига махсус пойабзаллар, тайёр чарм ва пойабзал маҳсулотларини етказиб беради.

    Тошкент вилоятидаги «Leather Apparels» корхонаси эса Россиялик дистрбьюторлар билан 400 дона чарм кийимларни хариди бўйича келишувга эришди. Корхона март ойининг охиридан маҳсулотларни етказиб беришни бошлайди.

    Андижондаги КFК корхонаси эса Қозоғистон енгил саноат уюшмаси билан 3 миллион долларлик шартномани қўлга киритди. Ушбу келишувга асосан маҳаллий корхонамиз Қозоғистон бозорига болалар, эркаклар пойабзалларини етказиб беришни бошлайди.

    Шунингдек, «Ўзчармсаноат» уюшмаси делегацияси Қозоғистон енгил саноат уюшмасида бўлиб, икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш юзасидан музокаралар ўтказди. Учрашувда чарм-пойабзал ва мўйна соҳасида Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш, янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди. Жорий йил май ойида Қозоғистон корхоналари учун мамлакатимизга бизнес-тур ташкил этишга келишиб олинди.

    Шунингдек, 5-7 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган «UzCharmExpoShoesEurAsia-2023» 14-халқаро кўргазмасида икки давлат корхоналари ўртасида кооперацияни ривожлантириш бўйича музокаралар ўтказилиши белгилаб олинди, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates