«Discovery Leathers» 1 миллион дона қўй терисининг wet blue шаклида харид қилишни режа қилди

    Бизнес 17 сентябр 2024 457

    «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси в.б Акбар Султанов Ҳиндистоннинг «Discovery Leathers» компанияси раҳбари С.К.Сингла билан учрашув ўтказди. Мулоқотда Ўзбекистонда қўй терисининг бирламчи қайта ишланган (wet blue) шаклини Ҳиндистонга етказиб бериш масаласи муҳокама этилди.

    Ҳинд компанияси Ўзбекистон йирик хом ашё базасига эга эканлигини, янги технологиялар сабаб маҳсулотлар сифати юқори эканлигини қайд этди. Шу сабаб, Ҳиндистон компаниялари мамлакатимиздан қўй терисининг бирламчи шаклини харид қилишга қизиқиш билдирди. Музокараларда хориж компаниясига бу йўналишда иш олиб бораётган корхоналар тўғрисида маълумот берилди.

    Дастлабки босқичда «Discovery Leathers» Ўзбекистондан 1 миллион дона қўй терисининг бирламчи ишланган шакли яъни wet blueни харид қилишни режа қилди. Шу мақсадда Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги корхоналарга бориб, маҳсулотлар сифати ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

    Айни вақтда шартномаларни имзолаш бўйича икки томон музокараларга киришган, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates