Ҳиндистон билан ҳамкорликнинг янги қирралари шаклланади

    Бизнес 12 сентябр 2024 633

    Айни кунларда Ҳиндистон ишбилармонлари делегацияси мамлакатимизда бўлиб турибди.

    11 сентябрда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

    Кун тартибидан икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида алоқаларини фаоллаштириш ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олди.

    Шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, «Ўзчармсаноат», «Ўзтўқимачиликсаноат», «Ўзелтехсаноат» уюшмалари ҳамда Ҳиндистоннинг «Sharda University», «Wapcos Limited», «Crystal Crop Protection Limied» ва «Solar energy» корхоналари томонидан тақдимотлар намойиш этилди.

    Давра суҳбати якунларига кўра, чарм-пойабзал фармацевтика, логистика, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари иштирокида B2B форматидаги икки томонлама учрашувлар ташкил этилди, деб хабар беради «Ўзчармасаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates