Учрашув «UzCharmExpo-Leather Goods-2024» XVI чарм, пойабзал, атторлик, мўйна, жун ва маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар халқаро кўргазмаси доирасида ўтказилди.
Учрашув доирасида Эронлик тадбиркорлар мамлакатимизда EVA, Полимер, Полиуретан хом ашёсидан қатор маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхонани ишга тушириш ташаббусини билдирди. Мулоқотда ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг истиқболлари кўриб чиқилди, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.