Четдан келтирилаётган картошкада касаллик аниқланаётгани ростми?

    Зараркунандалар тарқалган ҳудудларда 30 йилгача картошка ва полиз экинларини етиштириб бўлмайди.

    Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Сабина Садинова қуйидагиларни маълум қилди. Жорий йилнинг август ойидан бугунги кунга қадар республика ҳудудига 110 минг тонна истеъмол картошкаси олиб кирилган. Шундан 104 минг тонна маҳсулотга фитосанитар талабларга мувофиқлиги тўғрисида сертификат тақдим этилган. Шунингдек, 3 525 тонна картошкада хавфли нематодалар аниқланган ва улар экспортёр давлатга қайтарилди. Яна 775 тонна маҳсулот эса тадбиркорлик субектлари томонидан қайтариш имконияти йўқлиги туфайли махсус обектларда йўқ қилинди.

    Қайд этилишича, бугунги кунда истеъмол картошкаси импорт қилинадиган асосий маҳсулотлардан бири ҳисобланиб, унинг тахминан 400 минг тоннаси Россия, Қозоғистон, Покистон, Эрон ва Қирғизистон каби мамлакатлардан импорт қилинади. Маҳсулот ҳажмини эътиборга оладиган бўлсак, фитосанитар хавфсизликни таъминлаш масаласи устувор эканлиги намоён бўлади. Жорий йилнинг 25 сентабр кунидан бошлаб Эрон ва Покистон давлатларидан олиб кирилаётган истеъмол картошка маҳсулотларида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди учун карантин аҳамиятига эга ўта хавфли зарарли организмлар – олтинранг ва нимранг нематодалар билан зарарланиш ҳолатлари тизимли равишда аниқланмоқда.

    Маълумот учун қайд этиш жоиз, олтинранг ва нимранг нематодалар картошка ва бошқа турдаги полиз экинлари ҳосилдорлигини йўққа чиқаради. Яна бир муҳим жиҳат шундаки, нематодаларга қарши курашишда самарали кимёвий воситалар мавжуд эмас. Зараркунандалар тарқалган ҳудудларда 30 йилгача картошка ва полиз экинларини етиштириб бўлмайди. Бундан ташқари, помидор, бақлажон, булғор қалампири, картошка ва бошқа маҳсулотларни Евроосиё иқтисодий иттифоқига экспорт қилиш билан боғлиқ муаммолар юзага келиб, чекловлар жорий этилиши эҳтимоли юқори.

    Халқаро экспертларнинг ҳисоб-китоби шуни кўрсатмоқдаки, нематодаларнинг қишлоқ хўжалиги экинларига йиллик зарари бутун дунё миқёсида 100 миллиард доллардан ошмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates