Ўзбекистонда картошка импорти ошган

     Давлат статистика қўмитаси жорий йилнинг 11 ойи давомида картошка импорти 22,5 минг тоннага ошганини маълум қилди.

    Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 16 та давлатдан қиймати 73,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 478,3 минг тонна картошка импорт қилган.

    Картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22,5 минг тоннага ошган.

    2022 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилган давлатлар:

    – Покистон – 259,1 минг тонна

    – Қозоғистон – 155,1 минг тонна

    – Қирғиз Р. – 30 минг тонна

    – Россия – 15 минг тонна

    – Нидерландия – 6,4 минг тонна

    – Эрон – 5,6 минг тонна

    Маълумот ўрнида, 2022 йил январь-сентябрь ойларида республикамизда 2,6 миллион тонна картошка етиштирилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates