Эндиликда харидорларга автомат узатмали Chevrolet Cobalt автомобилини қуйма диск ўрнига пўлат диск билан сотиб олиш имконияти берилади. Шунингдек, «Optima» комплектацияси орқа қорайтирилган ойна, кучайтирилган двигатель ва ҳимоя картерини ўз ичига олади.
Пўлат дисклар нотекис йўлларда автомобилнинг юмшоқ ва муаммосиз ҳаракатланишини таъминлайди. Шунингдек, нотекис йўлларда шикастланишдан ҳимоялаш, қулай хизмат кўрсатиш ва маълум бир шароитларда ёқилғи тежамкорлиги билан аҳамиятлидир.
Янги модификациядаги автомобиль май ойидан бошлаб расмий диллерлик марказларида оптималлаштирилган нархда сотувга чиқарилади, деб хабар беради «Ўзавтосаноат» АЖ матбуот хизмати.