Баъзи манбаларда эса, бу хабар Ўзбекистонда Spark автомобили ишлаб чиқарилиши тўхтатилди деб изоҳланди.
UzAuto Motors компанияси ушбу хабар Ўзбекистон автомобиль ишлаб чиқариш режасига таалуқли эмаслигини расман маълум қилди.
Хабар айтилишича, жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистонда Tracker автомобили ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Chevrolet Spark автомобили ишлаб чиқарилишининг тўхтатилиши режалаштирилмаган.
Истеъмолчилардан турли хил миш-мишларга берилмасликни ва фақат ишончли ва расмий ахборот каналларига ишониш сўралди.









