Чехиядаги ҳарбий полигонда портлаш юз берди

    Хавфсизлик 18 июн 2024 336

    Чехия армиясининг маълум қилишича, мамлакат шарқидаги Либава ҳудудидаги полигонда номаълум турдаги ўқ-дорилар портлаган.

    Дастлабки маълумотларга кўра, тўққиз киши жароҳатланган, улардан икки нафари вертолёт ёрдамида касалхонага юборилган. Воқеа ҳарбий полиция томонидан текширилмоқда.