баннер
26 мар 2025
20:57

    Чилонзор тумани фуқароларидан келиб тушган 120 та масаланинг 39 таси жойида ижобий ечим топди

    Тошкент шаҳри Чилонзор тумани аҳолисидан 2025 йил бошидан ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикасининг Виртуал ва Халқ қабулхонасига 2505 та масалага оид мурожаатлар келиб тушган.

    Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 687 тага ёки 14 фоизга камайган бўлса, ушбу мурожаатларнинг 781 таси ижобий ҳал этилган.

    Бундан ташқари тасдиқланган режа-график ҳудудларда давлат органлари ва ташкилот раҳбарларининг оммавий сайёр қабуллар ўтказилиши таъминлаш жараёнида аҳолининг муаммоларига қисқа вақт режимида ўз ечим топмоқда.

    Жумладан, жорий йилнинг 11 февраль куни Чилонзор тумани ҳокимлиги биносида Республика ишчи гуруҳи, Республика ижтимоий комплекс таркибига кирувчи вазирликлар ва идоралар, Республика қурилиш комплексига кирувчи вазирликлар ва идоралар, Тошкент шаҳар ҳокими ва унинг ўринбосарлари, туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, Марказий банк вакиллари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

    Қабулга келган фуқаролар ўз мурожаатларини бевосита масъул ташкилот вакилларига йўллаш имкониятига эга бўлиб, ҳар бир йўналиш учун алоҳида хоналар тайёрланиб, фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

    Ушбу сайёр қабуллар жараёнида Чилонзор тумани фуқароларидан келиб тушган 120 та масалаларнинг 39 таси жойида ижобий ечимини топди, қолган мурожаатлар тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ижобий ҳал этилиши таъминланмоқда.

    Мурожаатларда кўтарилган масалар бўйича таҳлил қилинганда энг кўп мурожаатлар моддий ёрдам, пенсия, нафақа бўйича 59 та, алимент ундуриш бўйича 14 та, даволанишга ордер олиш бўйича 8 та, кўп хонадонли турар жойларни сақлаш ва таъмирлаш 7 та, давлат уй-жой фондидан фойдаланиш, ижара бўйича 4 та, бошқа масалаларда 28 та келиб тушганлиги маълум бўлган.

    Туманнинг “Зарқўрғон” маҳалласида истиқомат қилувчи Д.Аширматова мурожаат этиб, маҳаллий ҳокимлик ногиронлар ва касалмандларга дори-дармон учун моддий ёрдам кўрсатаётганини лекин жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун ордер олинишида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатига на туман ҳокимлиги, на сектор ёки маҳалла томонидан кўмак берилмаганини маълум қилган, фуқаронинг турмуш шароити ўрганилиб, унинг фикр-мулоҳазалари тингланиб, Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонасига имтиёзли даволаниши учун ордер берилиб, мурожаати ижобий ҳал этилди.

    Чилонзор тумани “Яккатут” маҳалласида яшовчи А.Хасанов моддий ёрдам ажратилишини сўраб қилган мурожаати юзасидан фуқарога хонадони учун маиший техникалар олиб берилиб, мурожаати ижобий ҳал этилганлиги учун ўз миннатдорчилигини билдирган.

    Толибжон ОРЗИЕВ,

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг

    Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги

    Халқ қабулхонаси мудири

    Телеграм каналимиз
    Text to speech