CNN: Ҳаррис дебатда Трампдан устун келди

    АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзод Камала Ҳаррис сайловдаги асосий рақиби республикачи Дональд Трамп билан дебатда устун келди.

    Шундай қилиб, CNN томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, томошабинларнинг 44 фоизи у ўз муаммоларини яхшироқ тушунади, деб ҳисоблайди.

    Ушбу маълумотларга кўра, Трампни томошабинларнинг 40 фоизи қўллаб-қувватлади. Телерадиокомпаниянинг таъкидлашича, бу кўрсаткич динамиканинг Ҳаррис фойдасига ўзгаришини кўрсатади. Дебат олдидан ўтказилган худди шундай сўров натижаларига кўра, сайловчиларнинг 43 фоизи Трампни, 39 фоизи Ҳаррисни ёқлаган. Шу билан бирга, дебатдан сўнг томошабинларининг аксарияти иқтисодий масалаларда Трампга устунлик берди. Бу борада республикачининг фикрларини сўров иштирокчиларининг 55 фоизи, Ҳарриснинг сиёсатини атиги 35 фоизи қўллаб-қувватлади.

    Шу билан бирга, респондентларнинг 82 фоизи сўнгги дебатдан сўнг у ёки бу номзод фойдасига ўз танловини ўзгартирмаслигини айтди. Томошабинларнинг 14 фоизи дебат уларни ўз қарашларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилганини тан олди, аммо охир-оқибат уларнинг сайловдаги икки рақибдан бирини қўллаб-қувватлашига тубдан таъсир кўрсатмади. Ўз навбатида, сўровнома иштирокчиларининг 4 фоизи сўнгги дебатдан сўнг бошқа номзодга овоз беришларини билдиришди.

    CNN сўрови СМС орқали ўтказилди. Унда рўйхатга олинган сайловчилар орасидан 605 нафар дебат томошабинлари иштирок этди, деб хабар беради tass.ru.


    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates