Америкалик блогер MrBeast TikTokни сотиб олишини айтди

    Америкалик видеоблогер MrBeast (ҳақиқий исми Жимми Дональдсон) илованинг АҚШда блокланишининг олдини олиш учун TikTokни сотиб олишини айтди.

    “Яхши, мен унинг тақиқланмаслиги учун TikTokни сотиб оламан”, деб ёзди у Х (олдинги Twitter) ижтимоий тармоғида.

    Бироз вақт ўтгач, блогер ушбу хабардан кейин “кўплаб миллиардерлар у билан боғланганини” айтди. “Келинг, буни қила оламизми, кўрамиз”, деб қўшимча қилди Дональдсон.

    MrBeast ҳозирда унинг YouTube каналида 343 миллион обуначига эга. Бу видеохостингдаги энг катта канал.

    2024 йил апрель ойида АҚШнинг амалдаги Президенти Жо Байден TikTokни унинг эгаси Хитойнинг ByteDance компанияси 2025 йил 19 январгача АҚШдаги бизнесини сотмаса, мамлакатда уни тақиқловчи қонунни имзолади. Айни пайтда АҚШ Олий суди қонунни қўллаб-қувватлаш ёки қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилмоқда, деб хабар беради rbc.ru.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates