Томонлар компаниянинг Ўзбекистондаги жорий фаолияти натижалари ва ишлаб чиқариш қувватларини ошириш режаларини муҳокама қилдилар. Ички истеъмол учун ҳам, янги бозорларга чиқиш учун ҳам маҳсулотлар турларини кенгайтиришни назарда тутган ҳолда янги истиқболли йўналишлар кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирдилар, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.