Давлат дастурининг 2022 йил I ярим йиллиги якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди

    Мамлакатимизда 3 август 2022 2539

    Жорий йил 2 августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда навбатдаги ялпи мажлисда кўриб чиқилиши режалаштирилган масалалар дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

    Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, мутахассис ва экспертлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Жумладан, мажлис иштирокчилари 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2022 йил I ярим йиллиги якуни бўйича бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини эшитди.

    Сенаторлар инвестиция муҳитини такомиллаштиришга, экспорт ва туризм салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган қатор бандлар ижроси ҳолатини атрофлича ўрганди. Кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, дастурда белгиланган кўрсаткичларга эришилаётгани таъкидланди.

    Шу билан бирга, Давлат дастурининг амалга ошириш муддатлари узайтирилган айрим бандларини якунига етказиш ва тез орада бажариш муҳимлиги қайд этилди.

    Сенаторлар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги Миллий маърузани ҳам кўриб чиқди.

    Муҳокама доирасида коррупция билан боғлиқ жиноятларга қарши курашишга қаратилган фаол ишлар натижасида республикада 2021 йилда коррупция фактлари бўйича 3769 та жиноят иши судларга юборилган. Мазкур жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн 282 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказилган. Бу ҳолат коррупция билан боғлиқ жиноятларни яширишга қаратилган тизимли ишлар олиб бориш муҳимлигидан далолат беради. Коррупцияга қарши қонунчиликни изчил такомиллаштириш, коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб боришга кенг жамоатчиликни жалб қилиш муҳим аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидланди.

    Мажлис якунлари бўйича Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates